Ўзбекистон | 12:30 / 08.01.2020
3189
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов UNFPA ваколатхонасининг янги раҳбарини қабул қилди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2020 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ваколатхонасининг янги раҳбари Ю Юни қабул қилди.

Ю Ю ўзининг Ўзбекистонга тайинланганлиги тўғрисидаги БМТ бош котибининг ўринбосари ва UNFPA ижрочи директори Наталия Канемнинг мактубини топширди.

Вазир Ю Юни мазкур лавозимга тайинланганлиги билан табриклади ва муваффақиятли фаолият кўрсатишини тилади.

Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва барқарор ривожланишни таъминлашга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишнинг самарадорлигини ошириш борасида томонларда қизиқиш борлиги тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорликка муҳим аҳамият қаратиши, хавфсизликнинг глобал муаммолари ҳамда мамлакатлар ва минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалаларни ҳал қилувчи универсал ташкилот деб билиши таъкидланди.

Учрашувда 2022 йилда UNFPA кўмагида мамлакатда аҳолини рўйхатга олишнинг ўтказилиши билан боғлиқ амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид