Ўзбекистон | 10:16 / 08.01.2020
11076
1 дақиқада ўқилади

«Чимён»да қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

«Чимён» ҳудудида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, «Чимён» ҳудудида 2019 йилнинг 8 январь соат 08:00 дан 9 январь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ҳурматли дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз», - дейилади ФВВ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид