Ўзбекистон | 15:50 / 09.01.2020
11201
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Туронбанк тизимидаги банкоматлар орқали “МИР” халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

Фото: Туронбанк

Бугунги кунда Туронбанк “Uzcard” ва “Humo” миллий тўлов тизимлари орқали “Visa”, “Mastercard”, “Maestro” “Union Pay” халқаро тўлов тизимларига ўзининг замонавий банкомат ва терминаллари билан хизмат кўрсатиб келмоқда.      

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, қўшимча равишда Россия Федерациясининг “МИР” халқаро тўлов карталарига ҳам хизмат кўрсатишни йўлга қўйди. Мазкур тўлов тизимнинг ишга туширилиши Россия Федерациясидан ташриф буюрувчи сайёҳларга янада  қулайликлар яратади. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, банк билан шартнома имзолаган ҳолда терминаллар орқали мазкур карталарга хизмат кўрсатиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Мазкур тизим ишга туширилгандан сўнг, Туронбанкда умумий 7 турдаги миллий ва халқаро тўлов карталарига хизмат кўрсатилиши таъминланди. Яратилган қулайликлар аҳолимиз ва юртимиз меҳмонларига нақд ва нақдсиз кўринишдаги тўловларни амалга оширишда ўз кўмагини беради, деган умиддамиз.

Маълумот учун:

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Instagram: turonbank

Call-центр: (+998 95) 144-60-00  

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид