Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳалифа Ҳафтар ва Фоиз Сарож Москвада учрашади - манба
Ливия миллий армияси қўмондони фельдмаршал Халифа Ҳафтар Москвага келди. Ҳафтар Россия пойтахтида Ливия Миллий келишув ҳукумати бош вазири Фоиз Сарож билан музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлигига Ливиядаги манба хабар қилди.
Сарож эса Москвага 13 январда келади.
11 январда Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливиядаги қарама-қарши томонларни 12 январдан ўт очишни тўхтатишга ҳамда дарҳол музокаралар столи атрофига ўтиришга чақирган. Ҳафтар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ Триполига юришни давом эттиришини айтган. Сарож ҳам Ҳафтар армияси ортга қайтарилиши талаби билан ярашувни қўллаб-қувватлаган. Шундан кейин икки томон 12 январга ўтар кечаси жанговар ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлган, бироқ исталган қоидабузарлик учун жавоб беришни ваъда қилган.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:13 / 11.07.2026
Москва илк марта ёқилғи инқирозининг ҳақиқий сабабини очиқлади
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026