Янги таркибдаги Олий Мажлис Сенатининг илк ялпи мажлисида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Сенатнинг 8та қўмитасига, шунингдек, Регламент ва одоб комиссияси раиси сайланди.
1. Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раислигига Равшанбек Озодбекович Алимов номзоди тавсия этилди. Овоз бериш якунларига кўра, Равшанбек Алимовни мазкур қўмита раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Кўп йиллар хорижий давлатларда элчи лавозимларида ишлаган, Андижон вилоятидан сенатор бўлган Равшанбек Алимов Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлайди.
2. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раислигига Эркин Файзиевич Гадоев номзоди тавсия этилди ва номзод қўмита раиси лавозимига сайланди.
Бухоро вилоятидан сенаторликка сайланган Эркин Гадоев 2010 йилдан 2018 йилгача Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган, 2018 йилдан буён Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
3. Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига Батир Матмуратов номзоди тавсия этилди.
Аввалги чақириқдаги Сенатда ҳам шу қўмитага раислик қилган номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди. У Қорақалпоғистон Республикасидан сенатор сифатида сайланган.
4. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси лавозимига Қутбиддин Бурхонов номзоди қўйилди ва у ҳам бир овоздан сайланди.
Тошкент вилоятидан сенатор бўлган Қутбиддин Бурхонов Сенатга сайлангунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директоридир.
5. Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимига Робахон Анваровна Маҳмудова номзоди тавсия этилди ва сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Фарғона вилоятидан сенатор бўлган Робахон Маҳмудова Президентнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири ҳисобланади.
6. Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси













