Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланади.
Йўриқнома лойиҳасида айтилишича, хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон консуллик муассасалари томонидан консуллик рўйхатига олиш тартиб-таомили Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг интерактив хизматлар сайтидаги электрон аризаси асосида мувофиқ шакллар бўйича (электрон анкетани тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мувофиқ шакллар бўйича) расмийлаштириладиган электрон рўйхат варақасини юритиш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш учун консуллик йиғимлари, мазкур консуллик ҳаракатини амалга оширилганлиги билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади.
16 ёшга тўлмаган болаларга консуллик йиғимларини олмаган ҳолда алоҳида электрон рўйхат варақаси тўлдирилади.
16 ёшга тўлмаган болаларнинг нобиометрик паспорти, биометрик паспорти, хорижга чиқиш биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда, шунингдек ота-онасининг ёки улардан бирининг нобиометрик паспортига ёзилган ҳолда хорижга чиқиб кетган шахслар бўлганда ҳисобга олиш уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобига олингандан кейин ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар (фамилия, исм, отасининг исмини, яшаш манзилини ўзгартириш ва ҳ.) киритилганда электрон рўйхат варақаларига тегишли қайдлар ва қўшимчалар қилинади.
Қуйидаги ҳолларда фуқаро консуллик рўйхатидан чиқарилиши мумкин:
доимий яшаш жойининг ўзгариши;
вақтинча туриш муддатининг тугаши;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши (фуқаролигини йўқотиши);
вафот этиши;















