Чегараларни 20 йил ёпиб олганимиз учун транзит йўналишларини бой бердик – президент
Темирйўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш бир-биридан ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида транспорт-логистика соҳасига ҳам тўхталиб ўтди.
«Маҳсулотларимизни ташқи ва ички бозорларга етказиш, уларнинг таннархини тушириш учун энг катта масала – транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришимиз зарур. Темирйўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратилади.
Бу нима дегани? Табиий монополия қисмини алоҳида, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантиришимиз лозим», – деди президент.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, халқаро экспертлар мавжуд инфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш ва янги истиқболли йўналишларни шакллантириш орқали Ўзбекистонда транзит салоҳиятини 7 млн тоннадан 16 млн тоннага етказиш имконияти борлиги ҳақида хулоса беришган.
«Биз бир пайтлари Ўзбекистон чегараларини 20 йил ёпиб олдик. [Натижада] биз орқали ўтадиган транзит йўллари бошқа давлатларга ўтиб кетди.
Лекин мана экспертларни таклиф қилдик. Ҳозир Ўзбекистондан 7 млн тонна юк ўтяпти. Имкониятларимиз 16 млн тоннагача юкни транзит қилишга етади. Тасаввур қилинглар, 16 млн тонна юкнинг транзит пули Ўзбекистонда қолади. Ким буни ўйлайди? Қани Транспорт вазирлиги? Қани Бош вазирнинг биринчи ўринбосари? Ҳаммамиз ухлаб ўтирибмиз.
Бир пайтлари ҳамма нарсани ёпиб олганимиз учун транзит йўналишларини бой бердик. Натижада бу йўналишларни бошқа давлатлар осонгина ўзлаштириб олишди. Энди бу йўналишларни қайтариш керак. Бу азоб. Нима қилиш керак қайтариш учун? Таннархни, тарифни камайтириш керак, шароит яратиш керак, шуларни темирйўл соҳасининг, ҳаво йўлларининг каттаконлари ўрганиши керак», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, миллий ташувчининг 1 тн буғдойни «Сариоғоч»( Қоғозистон) станциясидан «Хайратон» (Афғонистон) станциясига (жами 750 км) ташиш хизмати 53 долларни ташкил этса, Қозоғистон ташувчисининг шу каби бошқа маршрути «Бўлашак» (Қозоғистон) – «Акина» (Афғонистон) (жами 1200 км) 34 долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
14:30 / 26.04.2023
Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди
21:26 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Чехия ҳукумати делегациясини қабул қилди
19:04 / 25.04.2023
Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
07:32 / 25.04.2023