Афғонистонда йўловчи самолёт қулагани тасдиқланмади. Бу америкаликларнинг ҳарбий самолёти бўлган
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги душанба куни кечқурун Афғонисонда Америка ҳарбий самолёти қулаб тушганини тасдиқлади. Шу билан биргаликда, ҳарбийлар «Толибон» томонидан уриб туширилганини тасдиқлашмаган.
«Бугун Американинг Bombardier E-11A русумли самолёти Афғонистонда Ғазни вилоятида қулаб тушди. Ҳозирча ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, лекин самолёт душман томонидан уриб туширилгани тўғрисида далил мавжуд эмас», деган Афғонистоннинг Америкадаги контингенти вакили Сонни Леджетт.
У «Толибон»нинг самолётни толиблар уриб туширгани тўғрисидаги баёнотини ёлғон деб атаган. Леджетт авиаҳалокат қурбонлари сонини, шунингдек, самолётда кимлар бўлганини маълум қилмаган.
27 январь куни Афғонистоннинг марказий қисмида, «Толибон» ҳаракати назоратида бўлган ҳудудда самолёт қулаб тушган эди. Дастлабки хабарларда бу самолёт Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бўлгани, унинг бортида 100 нафардан ортиқ киши бўлгани ҳақида айтилганди.
Кўп ўтмай «Толибон» ушбу самолёт ҳалокати учун жавобгарликни зиммасига олди. Уларнинг тасдиқлашича, авиаҳалокат оқибатида Марказий разведка бошқармаси зобитлари ҳалок бўлган.
«Разведка ишларини амалга оширган самолёт Деҳ-Як тумани ҳудудидаги Садо-Хил қишлоғи яқинида уриб туширилди», деган ҳаракат вакили Забиҳулло Мужоҳид.
«Толибон» ҳаракатида самолёт учувчи баландликдаги объектни уриб туширишга қодир зенит-ракета мажмуаси мавжудлиги тўғрисида маълумот йўқ.
Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати аъзолари томонидан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти қолдиқлари тасвирланган видеолар тарқатилди.
Пентагон Bombardier E-11A русумли самолётлардан Афғонистонда разведка ишларини олиб боришда фойдаланади.
Америка ҳукуматидаги манбалардан бири Рейтер агентлигига ушбу самолётда бўлганлар сони 10 нафардан ошиқ бўлмаганини айтган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
14:35 / 19.01.2025
Йўловчилари тириклайин ёниб кетган авиаҳалокат – Саудияда содир бўлган ҳодиса тарихи
18:38 / 15.01.2025
AZAL самолётининг қора қути маълумотлари Қозоғистонга берилди
21:41 / 14.01.2025
AZAL самолёти қора қутилари ҳалокат ҳақида тарқалган баъзи маълумотларни тасдиқламайди — Сергей Лавров
19:59 / 12.01.2025