Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:42 / 28.01.2020
10017
1 дақиқада ўқилади
Ноқулай об-ҳаво сабабли Нур-Султон аэропортида 30дан ортиқ рейс кечиктирилди ва бекор қилинди
Фото: www.nn-airport.kz
Ноқулай об-ҳаво сабабли Қозоғистон пойтахтидаги аэропортда 20га яқин рейс кечиктирилди ва 10дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати вакили Женис Ахметжанов маълум қилди.
Аввалроқ кучли қор ва шамол туфайли Нур-Султонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, мактаб ва коллежларда машғулотлар ўтказилиши бекор қилинганди.
"Мураккаб об-ҳаво шароити сабабли "Нурсултан Назарбоев" халқаро аэропортида 19та рейс кечиктирилди", - деди Ахметжанов.
Унинг маълумот беришича, 13та рейс бекор қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш