Ўзбекистон | 17:03 / 28.01.2020
8378
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни янада кўпайтиришни режалаштирмоқда

Фото: EPA/ROMAN PILIPEY

Ҳозирда Ўзбекистон билан 2020 йилда Тожикистонга табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузиш борасида музокара олиб борилмоқда, деб маълум қилди «Тожиктрансгаз» ОАЖ раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода.

Унинг қайд этишича, республикага 200 млн куб метргача ҳажмда газ етказиб берилиши бўйича келишувга эришиш режалаштирилмоқда.

Шоимзоданинг сўзларига кўра, ўтган йили Ўзбекистондан 17,7 млн долларлик 140 млн куб метр табиий газ импорт қилинган. 

У Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш 2018 йилдагига нисбатан 2,6 бараварга ошганини таъкидлади.

Шоимзоданинг қайд этишича, ўзбек газининг асосий истеъмолчиси Тожикистон алюминий заводидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш олти йиллик танаффусдан сўнг 2018 йил апрелидан тикланган эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид