Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризмни ривожлантириш қўмитаси туроператорларга Хитойга турлар сотувини тўхтатиб туришни тавсия қилди
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси коронавирус хавфи туфайли Ўзбекистондаги туроператорларга мурожаат қилиб, улардан Хитойга турлар сотувини тўхтатиб туришни тавсия қилди.
Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқалган коронавирус бугунга келиб Австралия, Вьетнам, Жанубий Корея, Малайзия, Непал, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Франция, Япония ва қатор бошқа мамлакатларда аниқланган.
Хитой нашрларига кўра, коронавирус эпидемияси туфайли мамлакат ҳукумати маҳаллий туроператорларга ва турагентларга мамлакат бўйлаб ҳамда хорижга чипта сотишни тақиқлаган. Шу билан бирга, Россия, Малайзия, Филиппин, Грузия каби қатор давлатлар ҳам эпидемиологик вазият нормаллашувига қадар Хитойга ва Хитойдан амалга оширилувчи турларга тақиқлов белгилади.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам коронавируснинг мамлакатга киришига йўл қўймасликка оид чоралар кўрмоқда. Шу муносабат билан Туризмни ривожлантириш қўмитаси мамлакатда фаолият юритаётган туроператор ва турагентларга қуйидагиларни тавсия қилди:
- эпидемиологик вазият нормаллашувига қадар Хитойга турлар сотувини тўхтатиб туриш;
- Хитойга сафар бўйича харид қилинган ёки сотиб олинган турларни санитар вазият нормал бўлган мамлакатларга алмаштириш;
- қонунчиликка мувофиқ, сайёҳларни йўл олаётган мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан хабардор қилиш.
Шу билан бирга, жойлаштириш воситалари ва туроператорлар (турагентлар)дан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сайёҳнинг саломатлиги ёмонлашган ҳолатда яқин орадаги тиббиёт муассасаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини бохабар қилиш сўралган.
Жисмоний ва юридик шахслар Туризмни ривожлантириш қўмитасига мурожаат қилган тақдирда қуйидагилар тавсия қилинган:
- омма йиғилган жойларда ҳамда таом истеъмолидан аввал қўлларни яхшилаб ювиш;
- касалликнинг илк белгилари намоён бўлган тақдирда зудлик билан туроператорга, жойлаштириш воситаси ёки яқин орадаги тиббиёт муассасаси персоналига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;
- Ўзбекистон ҳудудида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилинган тақдирда тиббиёт муассасалари персоналини келган вақти ва жойи ҳақида маълумот бериш;
- нафас органлари ҳимоя воситалари (ниқоб)дан фойдаланиш;
- бозорлар, ҳайвонот боғи, оммавий-маданий тадбирларга бормаслик;
- фақат термал ишлов берилган таом ва бутилдаги сувни истеъмол қилиш.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025