Қайд этилишича, профилактика тадбирлари учун 5 млн евро ажратилган.  

30 январда Италияда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ 2 та ҳолат тасдиқланди. Улар хитойлик икки сайёҳ бўлиб, ҳозирда уларнинг қаерларда бўлгани ўрганилмоқда.

31 январдан Италия Хитой билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилди.

2 февраль куни Италияга Хитойнинг Хубэй вилоятидан эвакуация қилинаётган фуқаролар келтирилади.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан боғлиқ вазиятни жаҳон миқёсидаги фавқулодда ҳолат деб баҳолади.