Спорт | 02:59 / 03.02.2020
11077
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. Фатининг 100 сония ичида қайд этган дубли «Барселона»га ғалаба келтирди

Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 22-турида «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилиб, Анссумане Фатининг дубли эвазига ғалаба қозонди. Эътиборлиси, 17 ёшли ҳужумчи 2та тўпни 100 сония ичида киритди. Меҳмонлардан ягона жавоб голига Рочина муаллифлик қилди.

Ғалабадан сўнг «Барселона» очколарини 46тага етказиб, пешқадам «Реал»дан 3 очко ортда қолмоқда. «Леванте» эса 26 очко билан 13-ўринда қолди.

Ла Лига, 22-тур

Барселона – Леванте 2:1
2 февраль, «Камп Ноу»
Голлар: Фати (30, 31) – Рочина (90+2).
Барселона: тер Стеген, Пике, Лангле, Альба, Семеду, Ракитич, Бускетс, де Йонг (Артур, 80), Фати (Пуч, 87), Месси, Гризманн (Сержи Роберто, 71). 
Леванте: Фернандес, Тоньо, Постиго, Везу, Мирамон, Кампанья, Рочина, Мелеро (Эрнани, 60), Вукчевич (Барди, 80), Рохер Марти, Моралес (Майораль, 60).
Огоҳлантиришлар: Пике (65), Альба (65).

Мавзуга оид