Жаҳон | 00:47 / 04.02.2020
11433
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: миллионга яқин суриялик Идлибни тарк этди ва Туркия чегараси томон келмоқда

Туркия президентининг фикрича, қочоқлар оқими "тинч аҳолига зарба бераётган" Сурия армияси ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган.

Фото: AP

Бир миллионга яқин суриялик Идлиб вилоятини тарк этди ва Туркия билан чегара томон йўл олди, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Идлибда 3-4 миллион киши яшайди. Ҳозирда бир миллионга яқин суриялик у ерни тарк этди, улар бизнинг чегарамиз томон келишмоқда. Туркия учун бунча миқдордаги қочоқни қабул қилиш қийин бўлади", - деб таъкидлади Эрдўған.

Унинг фикрича, қочоқлар оқими "тинч аҳолига зарба бераётган" Сурия армияси ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган.

Идлиб – Суриянинг 2012 йилдан буён ноқонуний қуролли тузилмалар қўлида қолиб келаётган ягона ҳудуди. Вилоят ҳудудида Туркия армиясининг 12та кузатув пункти фаолият кўрсатади.

Мавзуга оид