Пўлат Бобожонов Бухорода йиғилиш ўтказди. ИИВ тизимидаги қатор мулозимлар лавозимидан озод этилди
Бухоро вилоятида фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган ички ишлар органларидаги қатор раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Ўктам Барноев, вилоят ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ҳудудларда содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, хусусан, Қоракўл туманида қотиллик, тан жароҳати етказиш, босқинчилик, ўғирлик, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари, безорилик каби жиноятлар сони ошганлиги, Ғиждувон, Бухоро, Қоракўл, Жондор ва Пешкў туманларида ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан кўпайганлиги таъкидланиб, бу борада ҳамкорликдаги комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Хизматни ташкил этишда жиддий камчиликларга йўл қўйган Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи О.Қурбонов, Бухоро вилояти ИИБ пробация бўлими бошлиғи Б.Асадов, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гадоев, Пешкў тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Салихов, Қоракўл тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Ф.Норов ҳамда 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бухоро вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ж.Болтаев, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Мустафоев, Бухоро вилояти ИИБ 1-сонли жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Т.Абдуллаевларнинг ҳар бирига интизомий жазо чоралари берилди.
Вилоят ҳокими Ўктам Барноев йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024