LG коронавирус сабабли Mobile World Congress кўргазмасида қатнашмайдиган бўлди
Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси коронавирус хавфи сабабли Mobile World Congress (MWC) халқаро мобиль саноати кўргазмасида иштирок этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
"Ўз ходимлари, ҳамкорлари ва мижозлари хавфсизлиги масаласини кўриб чиқиб, LG ушбу ой охирида Барселонада ўтказиладиган MWC 2020 кўргазмасида қатнашишдан воз кечди", - дейилади компания хабарида.
Компания бунинг ўрнига яқин келажакда ўзининг янги маҳсулотлари тақдим этиладиган алоҳида тадбир ўтказишни режалаштирмоқда.
Mobile World Congress халқаро кўргазмаси Барселонада 2006 йилдан буён ўтказиб келинади. Кўргазма бу йил 24-27 февраль кунлари ўтказилади. Кўргазмага 109 мингга яқин киши келиши кутилмоқда, бир неча минг компания, жумладан Ericsson, Facebook, Google, Huawei, Nokia, Qualcomm Technologies, Samsung, Sony, Microsoft ва ZTE ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022