Истанбулда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳатланди
Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 5 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан 20:00) Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, Б.С. «Медикана» клиникаси жойлаштирилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва фуқарога ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул аэропортига қўниш вақтида Pegasus авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, қисмларга ажралди ва ёниб кетди.
Бортда 177 нафар йўловчи ҳамда олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 170дан ортиқ инсон жароҳат олди.
Мавзуга оид
20:10 / 10.11.2024
ХКСда қолган астронавт кескин вазн йўқотмоқда
00:51 / 06.11.2024
Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024