Жаҳон | 14:56 / 06.02.2020
12437
1 дақиқада ўқилади

Уханда яшовчи 12 миллион аҳолининг барчаси коронавирусга текширилади

Текширувлар шаҳардаги барча уйларда ўтказилади. Ухань икки ҳафтадан ортиқроқ вақтдан буён ташқи оламдан ажратиб қўйилган.

Фото: AFP/Getty Images

Ухань шаҳридаги шифокорлар 6 февралдан шаҳарнинг барча аҳолисини коронавирус симптомларини аниқлаш бўйича тизимли равишда текширувдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар бермоқда.

Текширувлар шаҳардаги барча уйларда ўтказилади. Нашрнинг эслатишича, шаҳар икки ҳафтадан ортиқроқ вақтдан буён ташқи оламдан ажратиб қўйилган.

Уханнинг аҳолиси 12 миллион кишини ташкил этади. 

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирус юқтирганлар сони 28 минг 18 кишига етган, 563 киши вафот этган.

Дунёнинг бошқа мамлакатларида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 260 та ҳолат қайд этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид