Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норбоева: энди ҳар ойда маҳаллий кенгашлар томонидан давлат органи раҳбарларининг ахбороти эшитиб борилади
Энди ҳар ойда маҳаллий кенгашларда давлат органи раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонун, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан ахборотлари эшитиб борилади ва фаолияти қониқарсиз раҳбарларга тегишли чоралар кўриш амалиёти кучайтирилади
2020 йил 7 февраль куни президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида малака ошириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, Олий Мажлис Сенатининг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялашдаги ролини янада ошириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимини ислоҳ қилиш юзасидан маърузалари билан сўзга чиқди.
– Бугунги кунда ижро ҳокимияти ва вакиллик органлари олдига аҳоли муаммоларини ҳал этиш, улар билан узлуксиз мулоқот қилиш ва уларни рози қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган, – дейди Т.Норбоева. – Вакиллик органи аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ижро ҳокимияти устидан назоратни кучайтириши, бунда депутат сўровидан самарали фойдаланиши талаб этилади.
Бундан ташқари, президент томонидан кенгаш сўрови институтини жорий этиш таклифи киритилди. Бу бўйича ҳам қонунчиликка ўзгартириш киритиш юзасидан ишлар бошлаб юборилди. Энди ҳар ойда маҳаллий кенгашларда давлат органи раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қонун, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларни ижро этиш юзасидан ахборотлари эшитиб борилади ва фаолияти қониқарсиз раҳбарларга тегишли чоралар кўриш амалиёти кучайтирилади. Маҳаллий кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан таклиф киритиш ваколати берилиши ҳам маҳаллий кенгашларнинг назорат функциясини кучайтириб, масъулиятини оширади.
Шунингдек, Сенат раиси ўз маърузасида рақамли иқтисодиёт тушунчаси ва унга ўтишдан кўзланган мақсад ҳақида тўхталиб ўтди.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026