Ўзбекистон | 15:33 / 08.02.2020
58223
2 дақиқада ўқилади

Президент томонидан вазир ўринбосарлигига тавсия қилинган талаба лавозимга тайинланди  

Юсуф Абсоатов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Юсуф Қодирович Абсоатов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Юсуф Абсоатов

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Абдулла Арипов 2020 йил 8 февраль куни бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида таълим соҳаси учрашув давомида Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич магистратура талабаси Юсуф Абсоатовни олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосарлигига тавсия қилганди.

Юсуф Абсоатов президент билан учрашувда таълим соҳасига оид таклифини илгари сурган. У давлат раҳбарига ОТМлар ва мактабларни ўзаро электрон тарзда улаб, онлайн дарслар ташкил этиш ғояси ҳақида сўзлаб берган. Шунингдек, қишлоқларда интернет сифатини яхшилашнинг муҳимлигини таъкидлаган.

Эндиликда магистратуранинг 30 ёшли талабаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари сифатида иш бошлади. Вазирликда бундай лавозим янги таъсис этилди.

Мавзуга оид