Иқтисодиёт | 12:07 / 10.02.2020
22141
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси яна тушди

Марказий банк 11 февралдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 2,58 сўмга тушиб, 9539,16 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 145,95 сўмга пасайиб, 10 438,70 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 0,43 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 148,77 сўмга тенг бўлган.

Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 21,59 сўмга тушиб, 9541,74 сўмни ташкил қилган, евро курси 42,99 сўмга кўтарилиб, 10 584,65 сўмга тенг бўлганди.

Мавзуга оид