2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:

2020 йилдан пахта ва ғалла ишлаб чиқариш ҳажмларини давлат томонидан тасдиқлашдан воз кечиш;

пахта ва ғалла харид нархини давлат томонидан белгилаш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш;

салоҳиятли ташаббускорларни танлаб олиш ва фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

кластерлар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмаҳсулот”АК, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.