Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, йил давомида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда:
Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида 742 минг га майдонда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этиш;
Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий турдаги дарахт-буталардан иборат “яшил белбоғ”ларни барпо этиш назарда тутилади.
Масъуллар - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги.















