Президент “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолади.
![](https://storage.kun.uz/source/5/HpHaHm6hbTCmRTu8AjgtHbsR659y2Hqh.jpg)
Спортнинг Олимпия ва Паралимпия, шу жумладан паратаэквондо бўйича 2019 йил 3-8 февраль кунлари Анталия шаҳрида (Туркия), оғир атлетика бўйича 2019 йил 14-28 сентябрь кунлари Паттайя шаҳрида (Таиланд), парасузиш бўйича 2019 йил 16-22 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида (Буюк Британия), параенгил атлетика бўйича 2019 йил 7-15 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида (БАА) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги спортчилар:
Ҳусниддин Норбеков - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Бобиржон Омонов - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Дониёр Солиев - параенгил атлетика бўйича узунликка сакраш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Шоҳсанам Тошпўлатова - парасузиш бўйича баттерфлай 100 метр йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Бекжон Чеваров - параенгил атлетика бўйича узунликка сакраш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Ислом Асланов - парасузиш бўйича эркин 50 метр, эркин 100 метр ҳамда баттерфлай 100 метр йўналишларида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 18 000 АҚШ доллари;
София Бурҳонова - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Тимур Ғиёсов - параенгил атлетика бўйича баландликка сакраш йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Акбар Жўраев - оғир атлетика бўйича 109 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Фирдавс Мусабеков - парасузиш бўйича брасс 100 метр йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Гулжаной Наимова - паратаэквондо бўйича 58 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Нозимахон Қаюмова - параенгил атлетика бўйича найза улоқтириш йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Азизжон Марасулов - паратаэквондо бўйича 75 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Нигорахон Мирзоҳидова - парасузиш бўйича чалқанча 100 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Санжар Мухторов - паратаэквондо бўйича 61 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Муаттар Набиева - оғир атлетика бўйича 55 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Элбек Султонов - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Шоҳсанам Тошпўлатова - парасузиш бўйича эркин 100 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Музаффар Турсунхўжаев - парасузиш бўйича эркин 50 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;
Адҳамжон Эргашев - оғир атлетика бўйича 67 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирландилар.
Молия вазирлиги кўрсатилган спортчиларни бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутади.