Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг тузилмаси;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом тасдиқланади.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси таркибида Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида “Махсус йўл диагностика маркази” масъулияти чекланган жамияти тузишга рухсат берилади.
Жамиятнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилишда сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича диагностика ишларини амалга ошириш;
автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларни диагностика қилиш;
автомобиль йўл қурилиши объектлари учун ишлаб чиқилган лойиҳа ва бошқа ҳужжатларини муқобил экспертизадан ўтказиш;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари.
“Ўзйўлинспекция” жамиятнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда устав капиталини шакллантириш учун махсус ускуна ва анжомларни жамиятга берилишини таъминлайди.















