УЕФА «Манчестер Сити» клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган деб топди ва еврокубоклардан икки мавсумга четлатди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Бундан ташқари, клуб 30 млн евро миқдорида жаримага ҳам тортилди. 

«Манчестер Сити» 2012-2016 йилларда ҳомийлардан олган даромадларини ошириб кўрсатиб, лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларини жиддий тарзда бузган ва бу билан УЕФАни чалғитган. 

Қайд қилиш жоизки, «Манчестер Сити» бу қарор устидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят бериши мумкин.