Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 300 миллион сўмга ер сотаётган фермер қўлга олинди
Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Фозил Йўлдош маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, фермер хўжалигида раис бўлиб ишлаб келаётган М.А фермер хўжалигига қарашли ердан 20 гектарини 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қўлга олинди.
Фото : Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Бу ҳақда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz`га хабар бермоқда.
Мазкур воқеа юзасидан Булунғур туманида яшовчи фуқаролардан бири вилоят ички ишлар бошқармасига ариза билан маълум қилиб, қонунбузарга нисбатан чора кўришни сўраган.
Ушбу аризага асосан Самарқанд вилоят ИИБ жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида М.А ерни 300 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50 миллион сўмини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фермер хўжалиги раисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
12:08 / 19.03.2026
Қашқадарё вилоят суди нишонлик фермернинг мурожаати юзасидан изоҳ берди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026