Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижликлар умрага бориш учун Ўзбекистон орқали учиши кўзда тутилган дастур амалга оширилади
Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари аҳолиси вакиллари Саудия Арабистонига Ўзбекистон орқали учишини кўзда тутувчи Ўзбекистонда Umra plus дастури амалга оширилади.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари фуқаролари умра учун Саудия Арабистонига Ўзбекистон ҳудуди орқали учишини ташкиллаштириш режалаштираётгани тўғрисида гапирди.
«Бангладеш, Покистон ва Малайзия давлатларидан Ўзбекистон орқали Саудия Арабистонига умрани адо этиш учун боришлари режалаштирилмоқда. Бу дегани [ана шу давлат фуқаролари] олдин Hidaya Airlines самолётлари орқали Ўзбекистонга келади, кейин Саудия Арабистонига парвоз қилади», дея бош вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бу лойиҳа ҳозирча хорижликлар учун.
«Ҳозирда уларнинг бизнес режасига кўра, Umra plus дастурини амалга ошириш бўйича гап кетяпти. Бу бўйича Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ўз режалари бор. Ҳозирги кунда Саудия Арабистонига борадиган фуқароларга Uzbekistan Airways хизмат кўрсатмоқда.
Улар албатта бошқа компанияларни ҳам жалб этиши мумкин. Бу тўғрисида Саудия Арабистони авиакомпаниялари билан музокаралар олиб бориляпти. Албатта, ким яхши нарх, йўналишларни берса, шунга қараб кўплаб ўтиш шартлари, шароитлари бор. Буни ўрганиш керак», деган бош вазир ўринбосари.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025