Яманнинг тан олинган ҳукумати мудофаа вазири Муҳаммад Али ал-Мақдашийга нисбатан суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазирининг маслаҳатчиси Мухтор ар-Рахбий Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Яман мудофаа вазири шарқий фронтга сафари чоғида автомобили минада портлаши вақтида омон қолди. Унинг ҳамроҳлари орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор", - деб ёзди ар-Рахбий.

"Ал-Жазира" телеканалининг хабар беришича, суиқасд Маариб вилояти ғарбида юз берган.

Маълумотларга кўра, мина портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.