Учта гол, иккита четлатиш: «Пахтакор» мавсумни «Навбаҳор» устидан иродали ғалаба билан бошлади

Фото: Tribuna.uz
Тошкентда ўтган «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасидаги учрашуви билан Суперлига янги мавсумига старт берилди. Дастлабки турнинг марказий баҳси кутилган шиддат ва қарама-қаршиликни тақдим эта олди.
Пойтахтдаги учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Шу боис Намангандан ҳам кўплаб мухлислар баҳсга ташриф буюришганди. Ўйин бошидан мезбонлар баҳсни назорат қилишга уринган бўлишса, меҳмонлар қарши ҳужум илинжида бўлишди.
26-дақиқага келиб наманганликларнинг режаси иш берди. Тезкор қарши ҳужумга ўтган Андрей Канчельскис шогирдлари Иван Соловьевнинг голи эвазига ҳисобни очиб, меҳмон мухлислар жой олган секторларни ларзага келтиришди – 0:1.
Ўйиннинг кульминацион воқеаларидан бири биринчи бўлим якунида юз берди. Асабий кечган учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев Ислом Исоқжоновнинг ҳаракатини кутилмаганда иккинчи сариқ карточка билан жазолаб, Наманган клуби вакилларини майдонда бир киши кам бўлиб қолишларига сабаб бўлди.
Майдонда сон бўйича устунлик қилган мезбонлар 51-дақиқада Игорь Сергеевнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди – 1:1.
77-дақиқада эса Арвеладзе шогирдлари ҳам майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Егор Кримец иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
88-дақиқада эса қанотдан узатилган тўпдан кейин Игорь Сергеев дублини нишонлаб, томошабоп ўтган Суперлиганинг дастлабки баҳсида «Пахтакор»га иродали ғалабани тақдим этди – 2:1.
Суперлига. 1-тур. 27 февраль
«Пахтакор» – «Навбаҳор» - 2:1
Тошкент. «Пахтакор» стадиони
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Голлар: Игорь Сергеев 51, 88 - Иван Соловьёв 26.
«Пахтакор»: 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 27.Сардор Собирхўжаев (77.Эрен Дердийўқ, 69), 20.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Егор Кримец 33, Сардор Собирхўжаев 41, Эрен Дердийўқ 72 - Исломбек Исоқжонов 21, Хуршидбек Мухторов 82,
Четлатишлар: Егор Кримец, 77 (иккинчи сариқ) - Исломбек Исоқжонов 45+3 (иккинчи сариқ)
Мавзуга оид

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025