Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат «Метрология тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Метрология тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Қонун республикада ўлчаш ва калибрлаш амалиётларини тартибга солишни белгилайди.
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиевнинг маълумот беришича, республикада миллий метрология хизматларини ташкил этишнинг шаффоф, интерактив тамойиллари тўғри ташкил этилмаганлиги, саноат тармоқларини калибрлаш ҳамда ижтимоий соҳада метрология таъминоти бўйича тизимнинг мавжуд эмаслиги соҳада қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
“Метрология ишларини ташкил этишда хусусий сектор улуши камлиги, метрология лабораторияларини модернизация қилишнинг оқсаётгани саноат тармоқларида метрология таъминотини яхшилашга йўл бермаяпти. Шунингдек, миллий метрология тизимининг хорижда тан олинишида жиддий тўсиқлар келтириб чиқармоқда”, дея қўмита раисининг сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, бу камчиликларни бартараф этишга ёрдам бериши кутилаётган “Метрология тўғрисидаги қонун” соҳада фаолият олиб борувчи субъектлар сифатида Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва юридик шахсларнинг бу борадаги ваколатлари мустаҳкамланади.
Қонунга асосан, ўлчаш воситаларини калибрлаш борасида давлат-хусусий шерикчилиги асосида метрология хизматлари ташкил этиш мумкин бўлади. Саноатга юқори технологияларни киритиш, уларнинг аниқлигини таъминлаши мумкин бўлган доиралар кенгайтирилади.
Метрологик текширувни амалга оширишда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, синов воситаларини аттестация қилиш усуллари аниқ белгилаб қўйилади.
Қонун нормаларини метрология соҳасидаги халқаро ҳужжатлар қоидаларига мослаштириш учун янги “қадоқланган товар” атамаси киритилмоқда. Бунга кўра, давлат метрология текшируви ва назорати “қадоқланган товарлар” деб номланган янги объект билан, шунингдек ҳар қандай турдаги ўрамларга қадоқланган товарларни қадоқлаш ва сотишда уларнинг сони устидан давлат метрология назоратини тартибга соладиган янги модда киритилмоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026