Бугунги кунда, чорвачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, чорвадорлар ҳам бу борада илмий ёндашиш зарурлигини англаб етганлари ҳолда омухта ем беришда ўзини оқлаган маҳсулотларни танламоқда.

Қолаверса, кам харажат билан кўпроқ самарага эришиш ҳар қандай тадбиркорлик мезонидир. Бунинг учун чорвадорликда «сигирнинг елинига қарама, емига қара», деган мақолга риоя қилиш талаб этилади, десак муболаға бўлмайди.

Маҳаллий телеканаллардан бирида айни мавзу – чорвачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган кўрсатув ташкил этилди. Унда, соҳа илмий ходимлари, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар қатнашди. Кўрсатувда чорвачилик, балиқчиликда ҳайвонларга бериладиган омухта емлар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, иштирокчиларнинг айримлари BDK feed корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган омухта емлар сифати ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Шукуров Комил

«BDK feed корхонаси билан ҳамкорликда ишлаймиз. Бундан олдин, бошқа корхоналарнинг емларини қорамолларимизга бериб кўрганмиз. Ҳозирги кунда 700 бош Швед, Сементал зот қорамолларни боқамиз. Ўшаларга илгари ўзимиз аралашма тайёрлаб берардик. Сигирларнинг ўшанда берган сути билан ҳозиргисининг жуда фарқи катта. Мисол учун, ўша вақтда ойига 38-40 тонна сут олинган. BDK feed омухта емларидан фойдаланамиз. Шу бугунги кунда BDK feed емлари ёрдамида 56-58 тоннага чиқардик», - дейди бекободлик фермер Шукуров Комил.

Жўраев Зиёдулла

«BDKкомпанияси маҳсулотларини чорваларимизга бера бошлаганимизга 1 ой бўлди, яъни синашга олгандик. Ҳақиқатдан ҳам сут миқдори 25 фоизгача ошди. Ёғлилик даражаси ҳам 4,2 олаётган бўлсак, 4,4-4,5 фоизга чиқди. Чорва молларнинг кўриниши ҳам чиройли бўлиб қолди. Ўзимизда арпа, буғдой, кунжара бўлгани билан, BDKемлари таркибида бошқа қўшимча озуқалар, витамин ва минераллар ҳам борлиги учун, бизга шу ем маъқул бўляпти», - деди Фарғона вилояти, Фурқат туманилик чорвадор Жўраев Зиёдулла.

Алиев Тофик