Ўзбекистон | 15:30 / 04.03.2020
48599
1 дақиқада ўқилади

Қарши туманига янги раҳбар тайинланди

Қашқадарё вилоятида ҳам аёл киши туман ҳокими вазифасига тайинланди.

Қашқадарё вилоятида Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этишди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Сессияда Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мақсуда Сайфуллаевна Мустафоева Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.

Мақсуда Мустафоева / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ шу кунгача Қарши туманининг ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғайрат Бегалиев Миришкор туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Маълумот учун, Мақсуда Мустафоева Ўзбекистондаги тўртинчи аёл ҳоким бўлди. Бунгача Сирдарё вилояти Боёвут туманига Дилфуза Уралова, Бухоро вилояти Олот туманига Наргиза Неъматова, Андижон вилояти Бўстон туманига Садбархон Мамитова ҳоким этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид