Ўзбекистон Республикаси президенти “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Мамлакатда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Чусовитина Оксана Александровна – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Кузнецова Светлана Михайловна – Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Батирова Маргарита Азизовна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тиллар кафедраси профессори

Бойматова Сибинисо Мусурмонқуловна – Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

Жамилова Гулчехра Манноновна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Ибрагимова Рихсихон Исмаиловна – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Кариева Бернара Рахимовна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори

Махмудова Робахон Анваровна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Садуллаева Гулчехра – Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан