Шота ва йигитлари. «Пахтакор» чемпионликни ҳимоя қилишга тайёрми?

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги ғолиби «Пахтакор» янги мавсумни «Навбаҳор» устидан можароли ғалаба билан бошлади. Шота Арвеладзе шогирдлари ОЧЛда ҳам иккита ўйин ўтказиб ғалаба қозонишди. Ички чемпионатда «Пахтакор» деярли қаршиликсиз чемпион бўлиши айтилмоқда, лекин Шота Арвеладзенинг фикрича, бундай эмас, 5-6 та жамоа чемпионлик учун курашади.
«Пахтакор» мавсум олдидан таркибини янада кучайтириб олди. Асосий янгилик швейцариялик Эрен Дердийўқнинг келиши бўлди. Ўз вақтида «Байер»да порлаган юлдуз ҳозирча ўзини кўрсатгани йўқ, лекин Арвеладзе у муҳим паллада керак бўлишига ишонмоқда. Ўтган мавсумдаги ОЧЛ баҳсларида «Пахтакор»га нимадир етишмаганди, ўша нимадир Дердийўқ бўлиши мумкин.
Шунингдек, «Пахтакор» янги мавсум олдидан Аброр Исмоилов, Анзур Исмоилов ва Умар Эшмуродов каби футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олди. Асад Собиржонов ижарадан қайтди. Кейинроқ Эшмуродов «Насаф»га қайтиб кетди, чунки у таркибга туша олмаслиги деярли аниқ бўлди.
Мавсум стартидаги дастлабки уч ўйинда Арвеладзе худди ўтган мавсумдаги асосий таркибни туширди. Игорь Сергеев мавсумни жуда яхши бошлаганини айтиш керак. Миллий жамоадаги муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолган Сергеев ҳозир яна энг яхши формасига чиқа олди. У «Пахтакор» сафида 3 та расмий ўйинда 4 та гол уришга улгурди. Шу боис Дердийўқ ҳар қанча машҳур юлдуз бўлмасин, асосий таркибда тушиш учун рақобатда ғолиб бўлиши керак.
«Пахтакор»нинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кечгани, режалар ҳақида билиш учун жамоа машғулотларини кузатдик. Биз борганимизда жамоа суперлига 2-туридан ўрин олган «Бухоро»га қарши ўйинга тайёрланаётган эди. Машғулот жараёнини кузатиб барча футболчилар яхши ҳолатда эканини кўрдик.
Мавсумга тайёргарлик қандай кечгани ҳақида Шота Арвеладзенинг фикрлари билан қизиқдик: «Мавсумга яхши тайёрландик. Йиғинлар вақтида дастлабки икки ўйинни ўз майдонимизда ўтказишимизни билардик ва бу ўйинларни ютишимиз керак эди. Чемпионатда ҳам қуръа бизни биринчи турдан «Навбаҳор»га рўпарў қилди. Бу жуда қийин ўйин бўлди. Биз дастлабки уч ўйинда ғолиб бўлдик ва тайёргарлик жараёнининг дастлабки кичик қисмини якунладик десак бўлади. Тайёргарлик бутун мавсум давом этиши керак.
Чемпионлик учун доимгидек 5-6 жамоа курашади, лекин ҳар бир чемпионатда сюрпризлар бўлиши мумкин. ОЧЛда қандай вазифа қўйилган? Гуруҳдан чиқиш».
Албатта, Арвеладзе бошқа жамоаларга ҳурмат юзасидан камтарлик қилиб кўпчилик чемпионлик учун курашади демоқда, лекин Суперлиганинг янги мавсумида чемпионлик пойгаси у қадар кескин кечмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. Тан олиш керак, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларини таркибида жамлаган «Пахтакор» қолганлардан анча кучли.
Шота ва йигитлари учун асосий мақсад ОЧЛда узоққа бориш, албатта. Нима деб ўйлайсиз, «Пахтакор» Осиё майдонларида ҳамон катта жамоа эканини исботлай оладими?
Оператор ва монтажчи: Муҳаммаджон Ғаниев
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент метрополитени 2025 йилда қўшимча 56 та метро вагони харид қилади
Ўзбекистон | 19:51
-
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
Жаҳон | 19:41
-
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 19:37
-
Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 19:29
Мавзуга оид

14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025