Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир кўча 10 кунга ёпилди
Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми ёпилди

Жорий йилнинг 6 март куни соат 23:00 дан 17 мартга қадар Яшнобод тумани Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми вақтинча ёпилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу Яшнобод тумани Паркент, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кесишмасида уч қаватли кўприк қурилиши ишлари кетаётгани сабабли амалга оширилди.
Шунингдек, Тузел мавзеси йўналиши бўйлаб янги қурилаётган кўприк чорраҳасига кириш йўли ҳам вақтинча ёпилди.
Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.
Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Аввалроқ, Махтумқули кўчасининг бир қисми 10 кунга ёпилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
09:29 / 24.12.2025