Умумий ўрта таълим мактабларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга қаратилган ушбу лойиҳага АҚШ томонидан дастлабки 5 миллион доллар ажратилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм ҳам қатнашди. Вазир лойиҳа ҳақида батафсил ахборот берди.
«Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий-профессионал ривожланиш учун имкониятлар яратишга қаратилган.
ESN:STT дастури доирасида умумтаълим мактабларининг 15 000 нафар педагоглари ҳамда 1000 нафардан ортиқ тренер ўқитувчилари ишдан ажралмаган ҳолда ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш, шу билан бирга сифатли таълим беришга кўмак берувчи методларни ўрганади.
Уч йиллик дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим мактабларнинг инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастурларини ўз ичига олади.
Дастур уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда TESOL халқаро уюшмаси ва Жорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар умумтаълим мактабларининг инглиз тили ўқитувчиларидан иборат иккита гуруҳ танлаб олинади.
Ҳар бир гуруҳ TESOLнинг 140 соатлик, жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастурида иштирок этади. Семинар-амалиётлари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида TESOL ҳамда Жорж Мейсон университети томонидан икки ҳафта давомида олиб борилади.
Тўлиқ ўқув курсини тугатгандан сўнг номзодлар TESOL асосий сертификатига эга бўлади ва Ўзбекистоннинг асосий ўқитувчи-тренерлари жамоасига киритилади. Энг кучли ўқитувчи-тренерлар ESNнинг маҳоратли тренерлари бўлиши учун қўшимча тренингларда қатнашиши мумкин.
Иккинчи босқичда асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) Тренерларни тайёрлаш институтида 10-12 ҳудуддаги касбдош менторлар (RPM) гуруҳига тренинг ўтказади ва уларга менторлик қилади.
Учинчи босқичда CТлар тренерлиги ва раҳбарлиги остида RPMлар бир йил давомида 10 нафар мактаб ўқитувчиларини ўқитиб, уларга тренерлик қилади. Шу тарзда








