Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари лавозими жорий этилади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига ўзгартириш киритилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий уставига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг намунавий устави 9-бандига қўйидаги ўзгартиришлар киритилади:
учинчи хатбошидаги “иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича” деган сўзлар “молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича” деган сўзлар билан алмаштирилади;
бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Ўзгартиришларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари лавозими ҳокимларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари лавозимига алмаштирилиши кутиляпти. Улар тегишли Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
19:21 / 01.01.2026