Ўзбекистон | 10:27 / 18.03.2020
73004
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда коронавирус бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди
Янги чеклов тадбирлари 2020 йил 17 мартдан бошлаб жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг 2020 йил 17 март куни “COVID-19 коронавирус инфекциясининг республика ҳудудида тарқалишини олдини олиш, касалликни тўғри ташхислаш ва даволаш жараёнида профилактик чеклов тадбирларини жорий этиш тўғрисида” 5-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарорга мувофиқ, 2020 йил 17 мартдан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий этилади:
- барча даволаш-профилактика муассасаларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича чеклов ўрнатилади;
- беморларни кўргани келган ва бошқа бегона шахсларни даволаш-профилактика муассасаларига кириши, беморларни ташхисот-даволаш ишларига боғлиқ бўлмаган шахслар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишлари тақиқланади;
- даволаш-профилактика муассасаларига келаётган беморларни тана ҳароратини ўлчаш, эпидемиологик суриштирув ва коронавирус белгиларига текшириб фильтрдан ўтказиш ташкил этилади;
- даволаш-профилактика муассасаларига кириш ва чиқишни қатъий тартиб асосида амалга оширилиши ва ички ишлар бошқармаларини жалб этган ҳолда муассасани периметри бўйлаб куну-тун қўриқланиши жорий этилади;
- Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳузуридаги вирусология лабораторияси COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлилларини ўтказиш миллий референс лабораторияси деб белгиланади ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий СЭОМ вирусология лабораторияларида ўтказилган таҳлиллар мусбат натижа берган ҳолларда миллий референс лабораториясида қайта текширувдан ўтказилиб, унинг натижасига асосан якуний ташхис қўйиш амалиёти жорий этилади;
- бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади;
- эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган шахслар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганларни касалликка лабораторияда текшириш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида кириш-чиқиш тартиби бўлган алоҳида махсус намуна олиш ва кутиш хоналари ташкил этилади, бунда, таҳлил натижаси чиққунга қадар беморларни юз ниқобини таққан ҳолда кутиб туришлари жорий этилади.
Бундан олдин, коронавирусга текширувдан ўтиш тартиби маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
21:59 / 04.09.2024
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
11:09 / 14.03.2024
Ўзбекистонда электр энергияси етказиб беришда яна чекловлар киритилди
10:19 / 12.03.2024