19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган.

«Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишларини сўраймиз. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни тавсия қиламиз.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилинади», дейилади қўмита хабарида.

Бундан аввалроқ, Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли ёпилгани ҳақида хабар берилганди.