Ўзбекистон | 18:42 / 21.03.2020
19165
1 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш учун лицензия талаб этилмайди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кунига 2 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди. 

Шунингдек, тиббиёт ниқоби амалиётда қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Ушбу буйруқ аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида қабул қилинди.

Аввалроқ фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев Ўзбекистонда кунига 2 млн дона тиббий ниқоб ишлаб чиқарилганини маълум қилганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид