Ўзбекистон | 12:10 / 23.03.2020
17317
2 дақиқада ўқилади

«Сохта қаҳрамонлик қилиш керак эмас» – Содиқ Сафоев карантин тартибларини бузиш жиноят эканини эслатди

Халқаро пресс-клубда коронавирусга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда сўзга чиққан Содиқ Сафоев коронавирус тўғрисидаги фикрларни билдириб ўтди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

«Бу биринчидан, текшириш, иккинчидан, кузатиб бориш, учинчидан, изоляция (четланиш), тўртинчидан, тўғри информация бериш», дея Сенат раисининг биринчи ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Коронавирус тарқалиши олиш бўйича хориж тажрибаси таҳлилидан келиб чиққан хулосалари ҳақида гапирган Сафоев вирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Хубэй вилоятида 60 миллион одам карантинга сўзсиз риоя қилгани, Жанубий Кореяда кунига 10 минг одам касаллик ташхисидан ўтгани, бу эса касаллик тарқалиши ҳолатлари камайишига олиб келганини қайд этиб ўтди ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш ҳар бир кишининг масъулияти эканини таъкидлади. 

«Ажал келмаса, ҳеч нарса бўлмайди». «Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин» [қабилида фикрлаш] бу – интизомсизлик.  

Бу биринчи навбатда – жиноят. Бундай масъулиятсизлик қаҳрамонлик эмас. Бугун сохта қаҳрамонлик қилиш керак эмас. Фарзандларингиз, ота-оналарингиз, яқинларингизни ўйлашингиз керак», дейди Ўзбекистонда тўй қилишда давом этилаётганини назарда тутган Сафоев.

Мавзуга оид