Жаҳон | 16:04 / 24.03.2020
10207
1 дақиқада ўқилади

Ер юзи аҳолисининг 20 фоизи коронавирус сабабли карантинда - The Guardian

The Guardian ҳозиргача дунё бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 378 минг 679 та ҳолат қайд этилганини билдирган.  

Фото: REUTERS/Susana Vera

Ер юзи аҳолисининг тахминан 20 фоизи ёки 1,7 млрд киши коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ижтимоий изоляция чоралари остида қолди, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

Газетанинг қайд этишича, турли мамлакатлар ҳукуматлари ўта муҳим пайтда карантин чораларини кўришига тўғри келмоқда: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 100 мингта ҳолат 67 кунда қайд этилган бўлса, кейинги 100 минг ҳолат (300 минг бемор) қайд этилиши учун тўрт кун кифоя қилган.

The Guardian ҳозиргача дунё бўйича ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 378 минг 679 та ҳолат қайд этилганини билдирган.  

Газетанинг ёзишича, Британияда жиддий чекловлар киритилаётган бир вақтда эпидемия бошланган Хитойнинг Хубэй провинциясида чекловлар олиб ташланмоқда. 

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид