Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган — Бош санитария инспектори
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ташхиси билан даволанаётган беморларнинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди.
«Коронавирус билан оғриганларнинг аксари Вирусология илмий-текшириш институтида даволанмоқда. Уларнинг саломатлик бўйича кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.
Ҳозирги пайтда беморларнинг 13 нафарида коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган пневмония (зотилжам — ўпка яллиғланиши)белгилари пайдо бўлган, ташхис рентген текшируви ёрдамида тасдиқланган. Мана шу беморлардан 4 нафарининг аҳволи даволовчи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Аммо унутмаслигимиз керакки, тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мутахассис буйрак трансплантацияси қилинган беморларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли қай даражада бўлиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.
«Нафақат буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар, балки бошқа сурункали соматик касалликларга чалинган аҳоли ҳам хавфли гуруҳга киради. Демак, биз уларни касалланиб қолишдан ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликка эрта ташхис қўйилиб, асоратлар юзага келмасдан туриб даволаш муолажалари бошланса, жиддий асоратларсиз даволаб юбориш имконияти сақланиб қолади ва мавжуд», деди у АОКАда ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида.
Нурмат Отабеков касалликнинг онадан ҳомилага ўтиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганини билдирган.
«Мавжуд тиббиёт адабиётларда коронавирус инфекциясини онадан ҳомилага ўтганини тасдиқловчи маълумотлар йўқ», деди у.
Мавзуга оид
18:50 / 27.01.2026
Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудида тарқалиш эҳтимоли борми?
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
15:00 / 10.06.2025