Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев телеграм каналида маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлардан 23 нафари хорижда бўлган, 60 киши Ўзбекистонда хориждан келган беморлар билан мулоқотда вирус юқтириб олган.
Ўзбекистонга вирус 6 давлатдан турли рейслар орқали турли кунларда кириб келган. Айни вақтда 82 беморнинг 7 нафарининг ёши 60дан юқори.
Тошкент шаҳридан ташқари Наманган (5 нафар), Фарғона (6 нафар), Андижон (3 нафар) ва Бухоро вилоятларида (3) беморлар шифохонага жойлаштирилган.
«Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилиши ҳолатлари 83тани ташкил этмоқда. Улардан 35 нафари эркак, 48 нафари эса аёллар. Шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,
0-9 ёшгача – 5 нафар
10-19 ёшгача – 2 нафар
20-29 ёшгача – 24 нафар
30-39 ёшгача – 17 нафар
40-49 ёшгача – 16 нафар
50-59 ёшгача – 11 нафар
60-69 ёшгача – 7 нафар
70 – 79 ёшгача бўлганлар ҳам 1 нафарни (миокард инфарктдан вафот этган бемор) ташкил этмоқда.
Ҳозирга қадар Франция, Туркия, БАА, Россия, Саудия Арабистони ҳамда Швейцария давлатларида бўлиб қайтган 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 60 нафар фуқаро эса улар билан яқин мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.
Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 6 нафари Фарғона, 5 нафари Наманган ва 3 нафари эса Андижон вилоятларидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Шу йилнинг 22 март куни Истанбул–Бухоро чартер рейсида юртимизга олиб келиниб, карантинга олинган фуқаролар орасидан Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларидан бўлган















