Таъкидланишича, ҳоким 28 мартдан бошлаб 5 апрелга қадар 9 кун мобайнида Наманган шаҳридаги мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ташкилот, муассаса ва идораларда таътил эълон қилинишини айтган.

«Бу тўққиз кун мобайнида Наманган шаҳри фуқаролари уйда, кўчага чиқмасдан ўтиришлари талаб этилади. Бу чекловдан давлат ҳокимияти, ижро ҳокимияти тизимида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ва қолаверса солиқ идоралари, банклар каби иқтисодиёт идораларида ишловчиларгина мустасно қилинади», - дейди Бозоров.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган сўнгги маълумотга кўра, Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморлар 88 кишини ташкил этади.

27 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган илк бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этди. Наманганлик 72 ёшли аёл 26 март куни коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.