Ўзбекистон | 14:47 / 30.03.2020
3856
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида Абдулла Қодирий уй-музейи ҳамда мемориал музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида барпо этилган маданият объектларидан унумли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: KUN.UZ

Қарор билан, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида Абдулла Қодирий уй-музейи ҳамда Олмазор туманида Абдулла Қодирий мемориал музейини Маданият вазирлиги тизимида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, Маданият вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

  • Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида кутубхона ва Абдулла Қодирий мемориал музейи учун қурилган бинони Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилишини;
  • Абдулла Қодирий мемориал музейи ва Тошкент вилояти “Турон” ахборот-кутубхона марказини Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 6-уй манзилидаги бинога жойлаштиришини таъминлайди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда:

  • Абдулла Қодирий уй-музейини Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Термиз тор кўчаси 35 ва 37-уй манзилидаги бинога жойлаштириш;
  • музейларда маданий-маърифий тадбирлар, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;
  • музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўради.
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид