Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов 30 март куни АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда автомобиль ҳаракати чекланиши қишлоқ хўжалигидаги техника воситалари ва юк машиналари эгаларига татбиқ этилмаслигини билдирди.
«Бевосита агротехника воситалари ва юк машиналари ҳаракатига умуман чеклов йўқ. Улар карантиндаги Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш имкониятига эга. Улар учун алоҳида йўлаклар жорий қилинган», - деди у.
Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов автомобиль ҳаракати чекланиши вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун амал қилишини айтиб, туманлар ичида ҳаракатланиш чекланмаганини билдирганди.
Ашурматовнинг қўшимча қилишича, чеклов велосипед, скутер ва мототранспорт ҳайдовчилари учун татбиқ этилмайди.











