Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 173тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 8 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 163 бемор даволанмоқда.















