Агар минглаб кишиларнинг ўлимига ягона вирус сабаб бўлаётгани ҳисобга олинса, рақамлар жуда қўрқинчли. Кўрсаткичлар аслида бундан ҳам қўрқинчлироқ бўлиши мумкин. Чунки касалликнинг пайдо бўлиши ва тарқалишини ўрганаётган олимлар кўп мамлакатларда коронавирус сабабли вафот этганлар сони нотўғри ҳисобланаётганини айтишмоқда. Масалан, сайёрамизнинг айрим минтақаларида мурувват уйларидаги кексаларнинг ўлим ҳолати ҳисобга олинмаяпти. Айрим мамлакатлар ҳукуматлари статистик маълумотларда вафот этганларни ҳисобга олишда улардан рухсат сўрамоқда. Шунинг учун ҳам реал ўлим кўрсаткичи расмий маълумотлардагидан кўра кўпроқ бўлиши мумкин.
Коронавирусдан вафот этганлар статистикаси
El Pais нашри турли мамлакатлар ҳукуматлари коронавирус сабабли юзага келган ўлим кўрсаткичини турлича ҳисоблашаётни ҳақида маълумот берди. Журналистлар Италия, Испания, Нидерландия, Франция ва Буюк Британияда ўлим кўрсаткичи ҳисоб-китоби қандай олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашишди. Маълум қилинишича, мазкур мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари нотўғри ҳисобланмоқда.
Масалан, Испанияда мурувват уйларида юз берган ўлим ҳолатлари ҳисобга олинмайди. Коронавирус кўпроқ 60 ёшдан катта кекса кишилар ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўляпти. Агар El Pais журналистларига ишонадиган бўлсак, 26 март ҳолатига Испанияда 352 киши вафот этгани қайд этилган. Эҳтимол, айрим ўлимлар сабаби коронавирус бўлиши мумкин. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур маълумотлар журналистлар томонидан тўпланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мурувват уйларидаги ўлим ҳолатларига тегишли маълумотларни тақдим этмаган.
Францияда юритилаётган статистикада ҳам худди шундай вазият кўзга ташланмоқда. Маълумки, ҳукумат коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатаётган 600та маҳаллий клиника ва касалхоналардаги ўлим ҳолатларини ҳисобламоқда. Яъни мамлакатдаги 7 мингта мурувват уйларида яшаётган кекса кишиларнинг билан боғлиқ ўлим статистикасига киритилмаяпти. Бироқ энди вазият ўзгармоқда. Чунки президент Эммануэль Макрон кекса кишилар ўртасида коронавирус сабабли ўлиш кўрсаткичи кўп эканига эътибор қаратгач, 30 март кунидан бошлаб ана шу муассасалар ҳам кузатиб борилишини эълон қилди.
Эммануэль Макроннинг топшириғига биноан Франция ҳукумати мурувват уйларидаги ўлим кўрсаткичларини ҳам ҳисобга олади.
Бошқа мамлакатларда ҳам ҳисоб-китобни юритишда ноаниқликлар мавжуд. Саломатлик олий институтлари маълумотларига кўра, Италия ҳукумати расмий статистикага коронавирус ташхиси тасдиқланган беморларнинг ўлим ҳолатларини киритмоқда. Агар бемор касалхонада вафот этган бўлса, ҳисобга олинади, мурувват уйида вафот этган ҳолатлар эса статистикага киритилмайди. Агар 70 ёшдаги одам уйда вафот этса, катта эҳтимол билан у кекса бўлгани учун вафот этган деб ҳисобланади. Вафот этган киши коронавирус тестидан ўтказилмайди. Чунки тест ҳатто тирик одамларга ҳам етмайди. Бундан келиб чиқадиган хулоса, коронавирус сабабли юзага келадиган ўлим ҳолатини баҳолаш деярли имконсиз – бунинг учун барча вафот этган кишиларни тестдан ўтказиш керак бўлади.








